

"Мени ишдан бўшатмоқчимисиз? Маошим жуда катта, устига-устак шартномамга яна бир йил бор!
Биламан, сизлар мендан безор бўлдингиз. 10 йилдан бери шу ердаман. Бир куни кетаман — ваъда бераман", - деб фикр билдирган мураббий.
54 ёшли Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан келишуви 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Испаниялик мутахассис жамоани 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда.



