Анчелотти: "Челси"га ўтишим ҳақидаги миш-мишлар Контени ғазаблантирди"
31 окт 2017 12:48
Янгиликлар
Анчелотти: "Челси"га ўтишим ҳақидаги миш-мишлар Контени ғазаблантирди"
"Бавария" собиқ бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига кўра, унинг бирор клубга ўтиши ҳақидаги гаплар миш-миш.
ОАВда италиялик мутахассис "Гуанжоу Эвергранд" билан музокара олиб бораётгани ҳамда "Челси"да Антонио Контенинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги эълон қилинган эди.
"Мени ҳар куни янги клуб билан боғлашмоқда. Сўнггиси "Челси" бўлди. Бу хабарлар дўстим Антонио Контени ғазаблантирди, у билан кўп суҳбатлашиб тураман ва бу миш-мишларда ҳақиқат йўқ. Ўшандан сўнг мен Хитой терма жамоасини ёки "Эвертон"ни бошқаришим мумкинлиги айтилди.
Аммо айни дамда келажагим қандай бўлишини билмайман. Келинг бу ҳақда келаси йил июнда суҳбатлашамиз. Ҳозир дам олмоқчиман" - дейди Анчелотти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар