"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак

Mirjalol Normatov
4 дек 2025, 23:11
"Бавария" Карлос Балебага қизиқиш билдирмоқда.

"TZ" маълумотига кўра, "Бавария" "Брайтон"нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Карлос Балебани кузатиб бормоқда.

Томонлар 2026 йил бошида музокаралар ўтказмоқчи. Унда "Брайтон" футболчисини 85 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. "Бавария" эса бундай катта сумма тўламаслиги мумкин.

Камерунлик футболчи ушбу мавсум АПЛнинг 14 ўйинида иштирок этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: TZ