

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Жамоамиздаги вазиятни биласизлар. Бизда бош мураббий йўқ. Биз бу ерга ўз ўйинимизни кўрсатиш мақсадида келдик. Ўйин учун барча футболчиларга раҳмат. Бу учрашувга бор кучни бағишлай олдик. "Арал"ни ғалаба билан табриклайман. Баҳс чиройли ўтди деб ўйлайман.
- Жамоангиз ғалаба қозонишига нима етишмади?
- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Лекин доим нимадир сабаб бўлиб мағлубиятга учраймиз.
- Мавсум аввалида "Каттақўрғон" олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Лекин ҳозирги кунга келиб пешқадам "Арал" билан фарқ 12 очкога етди.
- Очколар катта фарқ, лекин Суперлигага плей-офф орқали чиқса ҳам бўлади. Биз плей-офф учрашувларидан умид қиляпмиз. Ҳар ўйинда курашишга ҳаракат қиламиз.



