Александр Хомяков: “Ғузорда жуда иссиқ ҳавода ўйнадик”
11 май 2018 11:59
Янгиликлар
Александр Хомяков: “Ғузорда жуда иссиқ ҳавода ўйнадик”
ПРО-Лиганинг 8-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Машъал" (1:2) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида “газчилар” бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикирларини билдирди.
"Шогирдларимни бугунги ғалаба билан табрикламоқчиман. Улар анча меҳнат қилишди. Бугун анчагина қийин баҳс бўлди. Қолаверса ҳаво ҳарорати ҳам жуда иссиқ бўлди. Бу ҳам футболчиларга ўз таъсирини кўрсатмай қўймади. Бизнинг вазифамиз майдон марказини тўлиқ назорат қилиш эди ва мақсадимиз фақат ғалаба эди. Буни уддасидан чиқдик деб ўйлайман. Тезкор гол урдик афсуски тезкор гол ҳам ўтказдик, шогирдларим характер кўрсатишди ва ғалаба қозонишди", - дейди Хомяков.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар