Александр Хомяков: "Агар пенальтидан гол ўтказганимизда барчаси бошқача бўларди"
10 июн 2016 22:25
Янгиликлар
Александр Хомяков: "Агар пенальтидан гол ўтказганимизда барчаси бошқача бўларди"
"Йирик ғалабага эришдик. Аммо ўйин бошида анча асабийлашдик. Агар биринчи пенальтидан гол ўтказиб юборганимизда барчаси умуман бошқача бўлиши мумкин эди. Омад биз томонда бўлди. Йигитлар голлар уришди, улардан хурсандман. Ғалабалар орқали мухлисларни хурсанд қилишларини тушуниб етишмоқда. Иккинчи пенальти умуман керак эмасди, бахтимизга у ҳам гол бўлмади. "Машъал" доим рақобатбардош клуб бўлиб келган. Умид қиламанки яқин орада шундай савияга қайта оламиз. Қўзибоевнинг бир йилдан ортиқ голсиз серияси якунланди, уни табриклайман. Энди у гол уришдан тўхтамаса керак.
Зафар Тўраев машғулотларда жароҳат олди ва қайдномага киритилмади. Уни ўрнида академиямиз тарбияланувчиси Турсунмурод Ҳамдамов ҳаракат қилди. Уни дебют билан табриклайман", - дейди Хомяков.
"Машъал" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар