Александер-Арнольд "Бабет" бўронининг қурбони бўлишига оз қолди
21 окт 2023 16:50
Янгиликлар
Александер-Арнольд "Бабет" бўронининг қурбони бўлишига оз қолди
"Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси футболчиси Трент Александер-Арнольд бахтсиз ҳодисадан қутулиб қолди.
Бу ҳақда "The Sun" ёзмоқда.
Тахминан ярим тонна оғирликдаги электр устуни ҳимоячи машинаси олдида ҳаракатланаётган машина устига қулаган. 25 ёшли футболчи тормозни босган ва олдинда турган машинага бориб урилган.


Камера тасвирларида ҳайратга тушган "Ливерпуль" юлдузи машинадан тушиб, бошқа ҳайдовчи билан гаплашаётганини кўриш мумкин. Воқеа иштирокчиларининг иккиси ҳам Чешир графлигидаги фалокатдан мўъжизавий тарзда қутулиб қолишди.
Бу "Бабет" бўрони Англия бўйлаб тартибсизликни келтириб чиқарган ва уч киши нобуд бўлган пайтда содир бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар