Шавкат Умрзоқов "Пахтакор" футболчилари билан учрашди

1 ноя 2026, 16:32
Эртага "Ал Насср"га қарши баҳс олиб борадиган "Пахтакор" футболчилари бугун Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов билан учрашдилар.

Тошкент шаҳар ҳокими футболчилар билан яқиндан танишиш мақсадида “Пахтакор” Марказий стадионига ташриф буюрди.

Учрашув давомида Умрзоқов клуб академиясининг эришган натижаларидан мамнун эканини таъкидлаб, йўлга қўйилган тизимни янада ривожлантириш мақсадида яқин кунларда янги академия лойиҳасини тақдим этишини маълум қилди.

Шунингдек, клубни тизимли равишда ривожлантириш, бу борада кейинги йилларга мўлжалланган стратегияни ишлаб чиқиш устувор вазифалардан бири эканини қайд этди.

Учрашув якунида эсдалик учун суратга тушилди ва жамоага эртанги муҳим баҳсда омад тилаб қолинди.

TTK_0563.JPGTTK_0569.JPGTTK_0572.JPGTTK_0576.JPGTTK_0579.JPGTTK_0582.JPGTTK_0593.JPGTTK_0614.JPGTTK_0623.JPGTTK_0627.JPG

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia