"Реал"ни Кубокдан чиқариб юборган "Альбасете" "Барселона"га мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
4 фев 2026, 03:00
Испания Кубогининг чорак финалида амалдаги чемпион "Барселона" сафарда кутилмаган натижалар қайд этаётган "Альбасете" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўйиннинг асосий воқеалари:

- 39-дақиқада "кўк-анорранглилар" юлдузи Ламин Ямаль ҳисобни очди.

- 56-дақиқада ҳимоячи Рональд Араухо каталонияликларнинг устунлигини мустаҳкамлади.

Учрашув якунида меҳмонлар ҳимоячиси Хави Морено битта жавоб голини урди, бироқ бу "Альбасете"ни қутқариб қолишга етмади.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи дивизион вакили бўлган "Альбасете" 1/8 финалда Мадриднинг "Реал Мадрид" клубини (3:2) мусобақадан чиқариб юбориб, катта шов-шув кўтарган эди. "Барселона" эса ушбу босқичга "Расинг"ни мағлуб этиб етиб келганди.

Маълумот учун, "Барселона" Испания Кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Улар ўтган йилги финалда ҳам "Реал Мадрид"ни мағлуб этишган эди.

Испания Кубоги. Чорак финал

"Альбасете" — "Барселона"

"Альбасете": 1. Лизоаин (Д), 4. Агус Медина, 27. Бернабеу, 26. Капи, 2. Лоренцо, 17. Мелендес, 5. Морено, 21. Нева, 6. Пачеко, 7. Пуэртас, 18. Вильяр.

"Барселона": 13. Гарсия (Д), 4. Араухо, 22. Берналь, 2. Канселу, 21. де Йонг, 24. Гарсия, 10. Ламин Ямаль, 9. Левандовски, 18. Мартин, 20. Ольмо, 14. Рэшфорд.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia