UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  55 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  4 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  20 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  31 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Алан Бранди: "Менга тўпурарликдан кўра жаҳон чемпионлиги муҳимроқ" Янгиликлар

Алан Бранди: "Менга тўпурарликдан кўра жаҳон чемпионлиги муҳимроқ"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати ярим финалидан ўрин олган Францияга қарши ўйиндан сўнг (3:2) Аргентина терма жамоаси аъзоси Алан Бранди сайтимизга интервью берди.

"Францияга қарши қийин ўйин гувоҳига айландик. Бу нормал ҳолат. Чунки ярим финалда осон ўйин кутиш имконсиў. Финалга чиққанимиздан хурсандман. 

Менда тўпурар бўлиш учун имконият бор, лекин мен кўпроқ кубокни бошим узра юқори кўтариш ҳақида ўйлаяпман. Жаҳон чемпионлиги тўпурарлигимдан муҳимроқ.

Биз ҳам икки йил аввал футболчиларимиз Осиёда қўлга киритган жаҳон чемпионлигини такрорлашни истаймиз. 

Аргентина — Бразилия қарама-қаршилиги ҳар бир мухлис томоша қилишни истайдиган ўйин ҳисобланади. Бизга осон бўлмайди, сабаби Бразилия индивидуал жиҳатдан дунёнинг энг яхши жамоаси, лекин биз қандай ўйин намойиш этиш кераклигини биламиз ва финалда ғалаба қозонишимизга ишонамиз", деди Бранди.


Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Аргентига жаҳон чемпионати финалида Бразилия билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика