UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди

Футзал бўйича ЖЧ финали доирасидаги Бразилия — Аргентина ўйини якунланди.

Жаҳон чемпионати-2024

Финал

Бразилия — Аргентина 2:1

Голлар: Феррао (05'47"), Рафа Сантос (12'34") — Матиас Роса (38'00")

Бразилия: 3. Виллиам, 7. Диего (с), 6. Марсел, 4. Марлон, 13. Рафа Сантос

Захира: 12. Артур, 11. Феррао, 1. Гуитта, 9. Леандро Лино, 8. Марсеньо, 5. Негиньо, 10. Пито. 2. Ронкальо, 14. Валерио

Аргентина: 1. Сармиенто, 13. Арриета, 11. Бранди, 3. Клаудиньо, 14. Таборда

Захира: 4. Боло Алемани, 9. Борруто, 6. Корсо, 8. Гауна, 12. Кравецки, 5. Плаза, 7. Роса, 2. Триподи, 10. Вапораки

Огоҳлантиришлар: Плаза (03'07"), Пито (07'56"), Боло Алемани (24'13"), Рафа Сантос (29'27"), Феррао (35'25"), Лусиано Гауна (35'25").

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. Бразилия олти карра жаҳон чемпиони!

39. Клаудиньонинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

38. ГОЛ! Матиас Роса ҳисобни қисқартирди!

Аргентина тайм-айт олди.

36. Жанжаллашиб қолган икки жамоа ўйинчилари огоҳлантирилди.

33. Валерио қулай имкониятдан фойдалана олмади.

31. Хавфли вазият! Роса деярли бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

Финални 9029 томошабин "Ҳумо Арена"дан кузатмоқда.

30. Рафа Сантос фол ишлатгани учун огоҳлантирилди.

Бразилия тайм-айт олди.

27. Зарба! Алеманинг чап қанотдан йўллаган зарбасини Бразилия дарвоазбони қайтарди.

26. Артурнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

25. Алемани рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

24. Негиньонинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

21. Клаудиньонинг кучли зарбасини Виллиан қайтарди.

21. Иккинчи бўлим бошланди.

Футзал бўйича ЖЧ финалини кўриш учун "Ҳумо Арена"га келган мартабали шахслар

Жанни Инфантино — ФИФА президенти

Эдналдо Родригес — Бразилия футбол конфедерацияси президенти

Абдулла Арипов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

Абдусалом Азизов — ЎФА президенти

Мажид Рашид — Осиё Паралимпия қўмитаси президенти 

Отабек Умаров — Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти

Адҳам Икрамов — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири

Хави Родригес — футзал бўйича 2 карра жаҳон чемпиони

Тайм якунланди.

18. Зарба! Бразилиянинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, Сармиенто тўпни қайтарди.

17. Зарба! Росанинг мураккаб зарбасини Виллиан оёқлари билан қайтарди.

16. Зарба! Гаунанинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасини Бразилия дарвозабони қайтарди.

14. Аргентинанинг ўта хавфли ҳужумини рақиб дарвозабони ва ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди.

Аргентина тайм-аут олди.

13. ГОЛ! Бразилиялик 13-рақамли футзалчи Рафа Сантос 13-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди!

10. Диего рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда уни алдаб ўтди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборгани боис зарба йўллай олмади.

8. Аргентиналик футзалчига нисбатан қўполлик ишлатилди. ВАР эҳтимолий четлатишни кўриб чиқди, лекин якунда Питога сариқ карточка кўрсатилди.

Бразилия тайм-аут олди.

7. Арриета кичик жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

6. ГОЛ! Феррао Бразилияни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

6. Зарба! Негиньонинг чап оёқда йўллаган зарбасини Аргентина дарвозабони қайтарди.

4. Зарба! Марлониннг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

4. Плаза Ферраога нисбатан қўполлик ишлатди.

4. Зарба! Феррао бир рақибини ортда қолдириб, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда зарба йўллади, бироз ноаниқ.

2. Аввал Клаудиньо, сўнгра қарши ҳужумда Марлон хавфли зарба йўллади.

1. Ўйин бошланди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика