UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  32 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  84 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  8

"Ал Муҳаррақ" — "Насаф" ўйини ҳақида 13 факт Янгиликлар

"Ал Муҳаррақ" — "Насаф" ўйини ҳақида 13 факт

Эртага муҳим кун.

Аль-Мухаррак

Кубок АФК - финальная стадия . final-тур

05/11/2021, 21:00

0
:
3
Тугади

Насаф Карши

45'
90'

Қаршининг "Насаф" клуби Манамада мезбон "Ал Муҳаррақ" клубига қарши ОФК кубоги учун майдонга чиқади. "Аждарлар" куни кеча Баҳрайнга жўнаб кетишганидан хабарингиз бор. Биз бўлажак учрашув ҳақида қизиқарли маълумотларни жамладик.

1. "Насаф" ОФК кубоги доирасида илк бор "Ал Муҳаррақ" билан рўбарў бўлади.

2. "Муҳаррақ" ўз тарихида 3-бор ОФК кубоги финалида ўйнамоқда. Бунга қадар 2006 йилда мағлуб бўлган, 2008 йилги баҳсда эса Байрутнинг "Сафа" жамоасини ютган эди.

3. "Муҳаррақ" ОФК кубоги финалида ўйнаган Баҳрайннинг ягона жамоаси (худди "Насаф" сингари).

4. "Насаф" мусобақа финалида 2-бор ўйнайди. "Аждарлар" 2011 йил Қаршида ўтган баҳсда "Қувайт СК"дан устун келишганди (2:1). 


5. Баҳрайн ва Ўзбекситон клублари бунгача ОФК кубогида бор-йўғи 2 марта тўқнаш келишган. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси 2009 йилги мусобақанинг гуруҳ босқичида "Бесайтин" билан ҳар икки баҳсда дуранг ўйнаган.

6. "Ал Муҳаррақ" турнирдаги кетма-кет 11 ўйинда гол урди (жами 20), агар "Насаф" дарвозасига ҳам йўл топилса, мутлақ рекорд такрорланади. 

7. Баҳрайн клуби сўнгги 2 баҳсда ("Ал Аҳед" ва "Қувайт СК") ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Эътиборли жиҳати, "Муҳаррақ" ҳеч қачон қаторасига 3 ўйинда нолга ўйнамаган.

8. "Насаф" ОФК кубоги доирасидаги кетма-кет 7 ўйинда зафар қучди, бу клуб рекордидан 1 тага кам (2011). 

9. Бердиев шогирдлари мусобақанинг жорий мавсумида барча ўйинларни ютган ягона жамоа (6/6). "Насаф" мавсумда 100 фоизлик натижа билан чемпион бўлган илк клубга айланиши мумкин.

10. "Насаф" 21 гол билан бу йилги мавсумда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди (ўртача 3,5 тадан). 

11. "Насаф" қаторасига 9 ўйиндан бери рақиблари дарвозасини ишғол қиляпти. Бу клуб рекорди ҳисобланади.

12. Мусобақанинг энг яхши тўпурари "Насаф" форварди Ҳусайн Норчаев бўлиб турибди. У 7 та гол уриш учун рақиб дарвозаси томони 14 та зарба йўллаган.

13. "Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров барчадан кўпроқ дриблинг ишлатган (44 тадан 23 таси муваффақиятли).

ОФК кубоги-2021 тўпурарлари

1. Ҳусайн Норчаев ("Насаф") - 7 гол

2. Элман Тагаев ("Аҳал") - 5 гол 

3. Аҳмед Акаичи ("Қувайт СК") - 4 гол

Энг яхши ассистентлар

1. Шерзод Насруллаев ("Насаф") - 6

2. Абдулваҳоб Ал Малуд ("Муҳаррақ") - 4

3. Ресул Ҳожаев ("Аҳал") - 3

Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий

Муаллиф :
Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика