"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
22 май 2025
"Ноттингем Форест" клубини бошқараётган португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту яна Саудия Арабистонида – бу сафар "Ал Ҳилол"да пайдо бўлиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

51 ёшли мураббий Англия клубида 2023 йилдан буён ишлаб келмоқда. У аввал Саудия Арабистони чемпионатида, яъни "Ал Иттиҳод"да ишлаган. "Ноттингем Форест" унинг қўл остида  37 ўйиндан сўнг 65 очко жамғарган ҳолда АПЛда 7-ўринни эгаллаб турибди.

"Ал Ҳилол" Саудия Арабистони Про-лигаси турнир жадвалида "Ал Иттиҳод"дан 8 очко кам тўплаб, 2-ўринга жойлашган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/NicoSchira