"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда
30 апр 16:42
Янгиликлар
"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда
"Ал Ҳилол" Карло Анчелоттини бош мураббий этиб тайинлашни хоҳлайди.
"Реал Мадрид" мураббийи Бразилия терма жамоасига тайинланишга яқин эди, бироқ келишув бузилди. Хабарларга кўра, энди италиялик мутахассис Саудия Арабистонидан маоши йилига 50 млн евро миқдоридаги таклифни кўриб чиқмоқда.
Relevo маълумотларига кўра, 65 ёшли мутахассисга бундай таклифни "Ал Ҳилол" клуби юборган.
Шу билан бирга, Анчелотти билан музокаралар бузилгандан сўнг, Бразилия терма жамоаси ҳозирда Саудиянинг "Ал Ҳилол" клубини бошқараётган Жорже Жезушни тайинлашни кўриб чиқмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар