Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин
11 янв 15:42
Янгиликлар
Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин
"Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Аргентиналик футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" ҳужумчини асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. МЮ раҳбарияти барча йўллар билан Альваресни клубга ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқчи.
Хулиан Альварес 2024 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан 75 миллион евро эвазига "Атлетико"га ўтганди. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
Жорий мавсумда аргентиналик футболчи "матрасчилар" сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали форвардни 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар