Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"
11 янв 21:13
Янгиликлар
Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"
"Ўйлайманки, Саудия Арабистони Испания Суперкубогини шу ерда, Жиддада ўтказишни ўз зиммасига олиши жуда яхши ғоя. Бу жаҳон футболи ва испан футболининг эпицентри бўлиш йўли", — деди Лапорта.
У турнирнинг рақобатбардош даражаси ва тақдим этилган инфратузилма сифатини юқори баҳолади.
"Мутахассислар, футболчилар ва мураббийлардан эшитганим фикр шуки, машғулот майдонлари ажойиб. Майса аъло даражада, шароитлар аъло даражада, стадионлар эса энг яхши футбол спектаклини тақдим этиш учун идеал ҳолатда".
Лапорта, шунингдек Қиролликда ва умуман минтақада "Барселона"ни қўллаб-қувватлаш кўламини таъкидлади.
"Дунёнинг бу қисмида мухлисларимиў кўп. "Барса" президенти сифатида саудиялик мухлисларимиз ва бутун минтақадаги мухлисларга бизга кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу "Барселона"нинг ҳақиқатан ҳам глобал клуб эканини кўрсатади".
У 2034 йил истиқболлари ҳақида гапирар экан, мухлисларни Саудия Арабистони билан шахсан танишишга чақирди.
"Албатта, 2034 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини кўп сонли томошабинлар билан ўтказишни тавсия қиламан, чунки бу мамлакат жуда яхши, жуда хавфсиз ва ажойиб футбол инфратузилмасига эга. Маданий хилма-хиллик ҳар доим бойитади ва бу ерда жаҳон чемпионатини ўтказиш тажрибаси жуда қизиқарли бўлиши мумкин".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар
Haaaa Laporta, pul o‘lsin-a, pul o‘lsin.