UZ

Сўнгги янгиликлар

21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  5 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  6 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  16 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  8 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  12

"Ал Айн" бош мураббийи: "Моуриньодан жуда кўп нарса ўрганганман" Янгиликлар

"Ал Айн" бош мураббийи: "Моуриньодан жуда кўп нарса ўрганганман"

«Ал Айн» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Педро Эмануэль иштирок этди.

- Эртага биз учун муҳим ўйин. Учрашувга кўнгилдагидек тайёргарлик кўрдик ва кўряпмиз. Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин? Ҳужумкор ўйинни, тўпни яхши кўрадиган жамоага қарши тўп сурамиз. Шунинг учун эртангги баҳсда тўп назоратини ўзимиз томонда бўлиши устида ишлаяпмиз.

- «Бунёдкор» эртага мавсумдаги иккинчи ўйинини ўтказади. Буни рақиб бош мураббий ҳам айтиб ўтди. Шундай бўлса-да, Ал Айнга ғалаба учун келганини яширмади.

- Айни вақтда ҳар иккала жамоа ҳам бир хил ҳолатда ва бир хил босқичда. Шунинг учун биз ҳам рақиб ҳам ғалаба учун майдонга чиқади. «Бунёдкор»ни ҳурмат қиламиз. Рақиб бош мураббийи нима деганини муҳокама қилиш ниятим йўқ.

- Бразилиялик ҳужумчининг ҳолати қандай?

- Уни жароҳати бор эди, шунинг учун сўнгги учрашувда майдонга туша олмаганди. Ишонаманки, эртагача жароҳатидан қутилади ва бизга ёрдам беради. Чунки у биз учун жуда муҳим футболчи. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ўйинимизни кўрсатишга, бир ўйинчига боғланиб қолмаганимизни исботлашга ҳаракат қиламиз. Яна бир нарсани қайд этиб ўтишим керакки, эртангги баҳс биз учун жуда муҳим. Шунинг учун мухлисларимизни бизни доимгидек стадионда қўллаб-қувватлайди деган умиддаман. Сабаби, биз айнан уларнинг олқиши билан янада кучли жамоага айланамиз.

- Сиз Жозе Моуриньо қўл остида Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққансиз. Бугун мураббий сифатида Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этяпсиз. Нималарни хис қиляпсиз?

- Айтишим мумкинки, Моуриньодан жуда кўп нарса ўрганганман. Ундан ўрганган асосий жиҳатлардан, доимо ўзингни кучли жамоа эканлигингни кўрсата олиш. Эртага ҳам биз шундай кучли ва катта жамоа эканлигимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Жамоада иш бошлаганимдан бери футболчиларга шуни сингдиришга ҳаракат қиляпман. Катта жамоа бўлиш учун эса, албатта катта-катта мусобақаларда ғалаба қозониш керак.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика