UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  17

Акмал Рустамов: "Бир оила бўлиб ўйнасак, бизни ҳеч ким юта олмайди" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Бир оила бўлиб ўйнасак, бизни ҳеч ким юта олмайди"

Суперлига 2-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида навоийликлар бош мураббийи Акмал Рустамов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун иккинчи турни ўтказиб олдик. Ўйин қийин бўлишини билардик, чунки "Андижон" ҳам водийнинг бошқа жамоалари қатори доим ютуққа ҳаракат қилади. Қолаверса рақиб таркиби анча кучайган. Ғалаба билан мухлисларимизни, клубимиз раҳбариятини ва барча навоийликларни табриклайман. Биринчи бўлим учун йигитларга алоҳида раҳмат. Бугун ҳамма борини бериб ўйнади. Берилган кўрсатмалар тўғри бажарилгани учун ғалаба қозондик деб ўйлайман.

- "Андижон"нинг дастлабки турдаги ўйинини кўрган бўлсангиз, қандай таассурот қолдирганди?

- Биз илк турни "Пахтакор"га, "Андижон" эса "Сўғдиёна"га қарши ўтказди. "Пахтакор" билан ўйнаб бўлганимиздан сўнг навбатдаги учрашувга ҳозирлик кўра бошладик. "Андижон"ни яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик. Таркибида юлдузлар бор, лекин эътибор берган жиҳатимиз "Андижон" тўпни асосан ҳаводан ўйнар экан. Боаке яхши ҳужумчи, аммо уни тўпсиз қолдиришга ва майдон марказини эгаллашга ҳаракат қилдик. Бу эса ўз мевасини берди.

- Григол Чабрадзенинг ҳолати қандай?

- Чабрадзе грузиялик яхши легионерларимиздан бири. У ўзидан илиқ тассурот қолдиришга ҳаракат қиляпти. У Туркиядаги йиғинда жароҳат олиб қолди, шу боис "Пахтакор" билан захирада қолдирдик. Лекин у бизга жуда керакли ўйинчи. Афсуски, бугун яна жароҳат олди.

- Сизнингча, бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси ким?

- Алоҳида бирон бир ўйинчини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Бутун жамоа яхши ҳаракат қилди. Биз бир оила бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Агар оила бўлиб ўйнасак, бизни ҳеч ким юта олмайди.

- Асрор Ғофуровни ўтган учрашув ҳимояда кўргандик, бугун эса ярим ҳимояда ўйнади.

- Бизда шундай футболчилар борки, улар турли нуқталарда ўйнай олишади. Бу ҳам жамоамиз фойдасига деб ўйлайман.

- Илҳом Ваҳобов аввалги мавсумда асосий таркиб футболчиси эди.

- Илҳом Ваҳобов билан Шоҳруз Норхоновнинг жароҳати биз кутгандан жиддий бўлиб чиқди. Уларни тезроқ асосий таркибга қайтариш устида иш олиб боряпмиз.

- Жамоангиз гол ўтказиб юборгач, яна футбол ўйнай бошлади. Бунгача нима халақит берди?

- Савол тушунарли. Ўйиндан олдин ҳар доим футболчилар олдига кўрсатма қўямиз. А режа, Б режа кабилар бўлади. Лекин ҳаммаси доим сиз ўйлагандек кечмайди. Гол ўтказиб юборганда нимадир ўзгартиришга тўғри келади. Бугун захирадан ўйинга қўшилганлар ишончни оқлашди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
05 мар 01:02:55
Toir Muratovich
Lekin juda juda zerikarli futbol bo'ldi stadiondan tomosha qilgan muxlis nomidan shuni aytamanki, manimcha toza futbol taxminan 40 daqiqa bo'ldi qolgani vaqt cho'zish b reja, maydonni kasalxonaga aylantirishdi
+1   
05 мар 00:13:59
Ulugbek Dehqonboyev
Сан.факат.дод.солиб.йотволишди.ургатибсан.уйингохдиям.касалхона.кивордиларинг.араб.футболиданам.баттар.бупкетди.хакамдиям.безитишдинг.бир.санлар.футбол.уйнамагинаканда.
+1   
04 мар 23:40:48
leva8989
Neftchi bilan o'yinda ko'ramiz hech kim yuta olmasligini...
   
05 мар 05:43:00
Akbar Umarov
Ulugbek Dehqonboyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сан.факат.дод.солиб.йотволишди.ургатибсан.уйингохдиям.касалхона.кивордиларинг.араб.футболиданам.баттар.бупкетди.хакамдиям.безитишдинг.бир.санлар.футбол.уйнамагинаканда.
Uka to'g'ri aytyapsan
   
05 мар 05:41:49
Akbar Umarov
O'zbekistonda faqatgina Paxtakor PFC, Nasaf FClargina hamisha feyr pletga amal qiladilar xalos.
   
05 мар 05:37:05
Уз.
Анжон камандамас Бабаян мураббиймас
   
04 мар 23:45:58
nerazzuri
Койил колдирди Кизилкум.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика