АГМК Дилшод Аҳмадалиев билан шартномани 2 йилга узайтирди

Mirjalol Normatov
26 дек 2021, 17:15
АГМК жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев жамоа билан ўртадаги келишувни 2 йилга узайтиришга розилик берди.

Томонлар 2023 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган шартнома тузишди.

Эндиликда иқтидорли ҳимоячи яна 2 мавсум олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун: Аҳмадалиев 2021 йилги мавсум аввалида АГМК сафига ўтиб, жорий мавсум барча мусобақаларда 32 ўйинда иштирок этиб, 1та гол ва 1 бор голли узатмани амалга оширди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати