UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Twitter: Погба кимларни ўқийди?  0 02:55ЛаЛига. "Барселона" бир киши кам бўлиб ўйнаган "Алавес" билан дуранг қайд этди  67 02:00Olamsport: Бектемирнинг нокаутли ғалабаси, Ўзбекистон чемпионатидаги бокс юлдузлари ва бошқа хабарлар  0 01:48Амалга ошмайдиган орзулар: Рамос "Барселона"га ўтди  9 01:30"Ливерпуль" қойилмақом натижа қайд этяпти!  0 01:03Азар: "Буни сиз учун қилдим"  6 00:55Манжукич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 00:39Бундеслига. "Лейпциг" мавсумдаги 1-мағлубиятини "Боруссия"дан қабул қилиб олди  0 00:29Ла Лига. "Осасуна" – "Атлетико" ўйинида тўртта гол урилди  2 00:23АПЛ. Жота "Ливерпуль" ғалабасини таъминлади   22 00:15Туркия Суперлигаси. Бабелнинг голи "Галатасарой"га 3 очко олиб берди  0 00:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:08А Серия. "Интер" сўнгги дақиқаларда мағлубиятддан қутулиб қолди  2 23:55Бокс. Жаҳон чемпионати финалчиси эртага Ўзбекистон чемпионатидаги юришини бошлайди (жанглар рўйхати)  0 23:47Карикатура: Каталония ва Мадридда хэллоуин  3

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас” Янгиликлар

Интервью. Дилшод Аҳмадалиев: “Охирги маротаба июнь ойида маош олдик. Айни пайтда ҳолат зўр эмас”

“Бунёдкор” жамоаси атрофида юрган турли гап-сўзлар ва клубдаги муаммоларга ҳали ҳамон барҳам берилмади.

Албатта, бу ўз-ўзидан жамоанинг ички муҳитига ва футболчиларнинг кайфиятига таъсир қилиши турган гап. Табиийки, бундай ҳолат натижаларнинг пасайишига ва барқарорсизликка олиб  келади. Футболда майдон ташқарисидаги рўй бераётган воқеалар майдон ичидаги жараёнга бевосита ўз таъсирини ўтказиши сир эмас. Хўш, клубда шу кунгача бирор ўзгаришлар бўлдими? Бундан кейин натижалар қандай кўриниш олади? Бу борада жамоанинг маҳоратли футболчиси Дилшодбек Аҳмадалиевни суҳбатга чорладик.

- Сўнгги пайтларда “Бунёдкор” атрофида клубдаги вазият билан боғлиқ муаммолар ҳақида гаплар тарқагани йўқ. Маош, овқатланишда муаммолар борлиги ҳақида эшитгандик. Бугунги кунда вазият қандай?

- Ҳа, муаммолар бор. Агар бўлмаганида бундай гаплар тарқалмас эди. Маош масаласига келсак, охирги маротаба июнь ойида маош олганмиз. Тўғриси, овқатланиш яхши эмас. Ошпазлар қўлидан келганча ҳаракат қилиб нимадир тайёрлаб беришади. Қачон пул ўтказиб беришса ҳамма нарса бўлади дейишмоқда. Лекин, мавсум бошидан бери шу аҳвол.

- Суперлиганинг охирги икки турида жамоа муҳим бўлган очколарни йўқотди. Турнир жадвалида ҳам пастга тушди. АГМК билан ўйинда дуранг ва Қўқонда ғалабани қўлдан чиқарди. Бу юқоридаги омилларнинг таъсирими?

- Ҳа, бу нарсалар футболчиларга ҳам, жамоа ўйинига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Агарда бу муаммолар бўлмаганида фақат футбол ва ўйинларга эътибор берар эдик.

- ФИФА кунларида машғулотлар қандай руҳда кетмоқда? Жамоада ички муҳит ва  кайфият қандай?

- Тўғриси, кўпчиликда кайфият йўқ деса ҳам бўлади. Машғулотлар ҳам шунга яраша ўтяпти.

- Жамоанинг ҳозирги ҳолати ва имконияти совринли ўринлар учун курашишга етадими?

- Жамоанинг ҳолати зўр эмас. Ўзимиз, футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда ҳаракат қилиб совринли ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Фаолиятингиз давомида “Бунёдкор”да учта мураббий билан ишладингиз. Сергей Лушан, Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов. Қайси мутахассис даврида ўсишга эриша олдим деб ўйлайсиз?

- Менимча, бу уч мураббий даврида ҳам бир хил ўйнадим деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор.

- “Бунёдкор”да Миржалол Қосимов даврида ҳам ўзига яраша қийинчилик ва муаммолар бўлган. Ҳусусан Абрамов бошқарувида ҳам шу ҳолат кузатилмоқда. Бу икки мураббий футболчиларни қандай руҳлантира олади?

- Мураббийлар вазиятни тушунтиришади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ишимизни қилишимиз кераклигини таъкидлашади.

- Билишимизга қараганда, мавсум бошида жамоани тарк этишга яқин келган экансиз. Хорижда тўп тепиш режангиз борми?

- Четдан таклифлар ҳозирча йўқ. Кейинги мавсумни Суперлиганинг бошқа клубида давом эттирсам керак. Ҳа, бу йил жамоани тарк этишим мумкин эди. Лекин, шартномам борлиги учун кета олмадим.                                                                      

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+11   
15 окт 21:46:42
sardor
Oddiy inson va qatar2022. Bitta futbolni deb bir birilani onadan sòkishila yaxshimas. Kim boshqarishidan qat'iy nazar bizani tònka futbolchilarimiz òtirib qóyvuradi oxirida. Oğirroq bòvurila.
+10   
15 окт 21:40:22
Nadirbek Anvarov
Qosimov Abramovni solishtirish kerakmas aslida ABramov bir bosh ustun Qosimovdan.Qosimovni jamoasini uyinini kurib yurak ezilib siqilib ketardi.Manosiz 90 minut edi.Hozirgi futbolga umuman tugri kelmaydi.Abramovga MTJ ni berish kerak tulaqonli.Oyligini ham oshirish kerak.SHunda olib chiqa oladi.
+9   
15 окт 18:51:12
Zohir Rahimov
Biz ham yaqinda iyulni oyligini oldik, xalq yashayaptiku futbolchilardek oylik olmasa ham
+9   
15 окт 18:42:51
Jamshid Rakhmonov
Давлат активлари бор корхоналар ўзини молиявий фаолиятини газетада очиқ ойдин эълон қилиб келади. Майли қисман бўлса ҳам давлатга тегишли корхона қанча даромад олди ёки зарарга ишлашини кўрсатади. Ҳисоботни тўғри ёки нотўғрилиги солиқ идораларига ҳавола. Нима учун футбол клублари очиқ ойдин, масалан Чемпионат Азия ёки Трибуна уз сайтида ҳеч бўлмаса йиллик молиявий фаолиятини эълон қилмайди? Давлатга тегишли клубми, демак биз билишга ҳақлимиз.
+9   
15 окт 18:26:52
Албарс
550 Минг долларни киссага эмас, кассага кирим килишганда бу камчиликлар булмаган буларди((
+9   
15 окт 18:20:34
Qasamyod
ХЕЧ БИР ИНСОН ИШЛАБ ЮРГАН ЕРИНИ ОЙЛИК ОЛМАДИК ДЕБ АЙТМАЙДИ.ЧУНКИ ИШДАН АЙРИЛИШНИ ХОХЛАМАЙДИ. КАЧОНГАЧА ЧИДАШ МУМКИН.
+9   
15 окт 18:19:59
АбдуллохUZB
Журналистни саволларини қаранг. Шуларни ўрнига Жасур трансферидан келган пуллар қаёққа кетди дейдиган журналист борми
+8   
15 окт 19:07:26
Кatar-2022
Оддий инсон . фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кут аминггни е унда! Иккаласида хам бировларни шилтасини тозалаган! Энангни эмиб ол корнинг очиб колмасин
Am sandaqalarda bo'ladi. Qosimovni iti
+7   
15 окт 20:58:07
ASA.Futboll
Бунедкор ва Локомотив пойтахт учун ортикча клублар уларнинг академиясини саклаб колиб, узига дам берса хам булади
+6   
15 окт 18:54:36
Jamshid Rakhmonov
Кевин Де Брюйне фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тушунмиман. Сохта ном билан халиям футболдами
Ўзи футболимизда ҳаммаси соҳта бўлганлиги учун жаҳон чемпионатига ҳам чиқа олмаяпмиз. Жасур ўхшаган талант боллар Россияни Томбов деган тешигида йўқ бўлиб кетаяпти. Яна қанча ёшларимиз шунақа увол бўлади. Жасур тинчгина Туркияни гранд жамоасига кетиши мумкин эди. Лекин кимнидир қорни деб энди уни нима кутирибди Ҳудо билади.
+3   
15 окт 18:27:13
АбдуллохUZB
Кевин Де Брюйне фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамма Тошкентликлардан узр сураган холда 1 та клуб колдириш керак. Пахтакорни ва Бунёдкор стадионини миллий стадион булиш керак.
Ўзи виждонан тўғрисини айтганда Ўзбекистондан футболни умумуман тўхтатиб якунлаш керак. Фикрим ёқмагмнлардан узур сўрайман
+2   
16 окт 00:20:12
Jaloladdin Jumaniyazov
Кatar-2022 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qosimoving 2014-yil Abramov taxlagan BMWni Matizga aylantirgan. Yaponiya yuta olmaydigan darajaga yetgandi O'zbekiston. Qosimoving 3-raunddan xuy olib chiqardi O'zbekistonni, Yaponiya, Sh.Koreyadan o'tib. Eronga sudyani va Stanislav degan sotqinni deb yutqazgandi. Oxirgi minutda Stanislavjonni oyoqlari tayib, to'pni o'tqazib yuboradi va Eron gol uradi. Keyin sanga o'xshagan itlar keyingi o'yinga 5 kun qolganda okaxonini trenerini qip qo'ydi. Chunki kech qolsa, O'zbekiston Livanni yutib qo'yishi mumkin edi va bahona qolmasdi Abramovni olishga. Mirjalol akang shu livanni ham yutolmadi mehmonda, Toshkentda esa bazo'r yutdi. Sandaqa itlar Kuper chichib ketgan O'zbekistonni Abramov yana qaytib kuchaytirib asosiy raundga op chiqqandan keyin Qosimov akaxoningga olib bermoqchisanlar. Lekin chuchvarani xom sanapsanlar. Chunki Mirabror dodang va qolgan tog'alaring endi yo'q
100% қўшламан
+2   
15 окт 19:56:46
БАХА ХАМИДУЛЛАЕВ (фанати)
Ийе шахарда одамлар халиям ойлик олишяптими
+1   
15 окт 22:05:02
Davronbek Beshariq
Бунёдкорни шу ахволга тушишига рахбариятда узгариш булиши сабабдир. Олдинги рахбар Улугбек Мирзаев клубни жар ёкасидан бир амаллаб олиб чикди , Улугбек Мирзаевни урнига Айниддинми , палончими келиб клубни расвосини чикарди. Кимдир келиб клубни келиб гуллатади , битта харомхур келиб пайхон килади. Узбекистонда бунака ифлос иш билан шугулланадиганлар качон йук булади хеч ким билмайди .
+1   
15 окт 21:37:29
Suhrob Imomov
Yaqinda Jahon chempioni Rivaldo va Skolari shu klubda edimi? Ovqatiga hatto pulni zo'rg'a topyapdimi? Exxxx oyning 15 qorong'isi keptiku. Sabr Bunyodkor. Nasafdayam oldinroq shu ahvolidi. Bunyodkorga sadoqatli " Buffon"lar kerak. Ammo lekin oshpazlariga rahmat!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика