Афсонавий Кафу Қозоғистонга келди
04 апр 11:50
Янгиликлар
Афсонавий Кафу Қозоғистонга келди
Футбол бўйича икки карра жаҳон чемпиони, бразилиялик собиқ футболчи Кафу "Қайрат" клубининг Олмаотадаги академиясига ташриф буюриб, клуб тарихи билан яқиндан танишди.
"Бугун Бразилия терма жамоаси билан икки карра жаҳон чемпиони ва футбол тарихидаги энг номдор футболчилардан бири бўлган афсонавий Кафу "Қайрат" футбол клуби келди", – деб ёзади Олмаота клуби матбуот хизмати.


Кафу академия инфратузилмаси ва яшаш шароити билан танишиб, ўқув-машғулот ишларининг тузилишига юқори баҳо берди.
Йиғин давомида Кафу ёш футболчиларга маслаҳат бериб, текбол ўйнади. Учрашув сўнгида фахрий меҳмонга клуб томонидан миннатдорлик белгиси сифатида 2-рақамли "Қайрат" либоси топширилди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар