UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  2 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  7 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  2 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  8 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  2 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  1 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  10 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  4 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  13 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  2 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  4

Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади Янгиликлар

Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади

Бразилиялик ёш иқтидор эгасининг видеосини ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

"Барселона" ва Испания терма жамоасининг ёш иқтидори Ламин Ямал Бразилияда ўзининг кумири Неймар билан учрашди.

"Сантос"нинг 33 ёшли футболчиси Неймар ўзининг Instagram саҳифасида Ямалнинг қум устида тўп билан ўйнаётгани акс этган қисқа видеони жойлаштирди.

Олдинроқ 17 ёшли вингер Неймар кумири эканлигини айтганди. Ламин уни футбол афсонаси деб ҳам атаган.

Ламин Ямаль ўтган мавсум клуб ва терма жамоа сафида 62 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 26 та голли пас узатди. У "Барселона" билан чемпионатда ғолиб чиқди, Кубок ва Испания Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, Испания терма жамоаси билан Миллатлар Лигаси финалига чиқди ва пенальтилар сериясига кўра Португалияга ютқазди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика