UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24Роналду А Серияда 25-голини киритди  3 08:04“Бу шармадалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди  12 07:48Сарри: “Юве” ўйин охирида хатога йўл қўйди”  0 07:31Зидан: “Реал” майдонда устунлик қилсада, кўплаб голли имкониятларни ярата олмади”  7 01:45Ла Лига. “Реал” чемпионатдаги илк мағлубиятини аутсайдерлар қаторидаги жамоадан қабул қилиб олди  61 01:35А Серия. “Ювентус” ғалабага эришди, Буффон эса сўнгги сонияларда қаҳрамонлик кўрсатди  6 01:00Карпин 6:1дан кейин нималар деди?  24 23:52Маэстро қайтди!  14 23:40Бундеслига. Икки “Боруссия” ўртасидаги тўқнашувда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди  0 23:25АПЛ. “Манчестер Сити” сафарда “Кристал Пэлас”ни таслим этди  8 23:13А Серия. “Ювентус” – “Болонья” учрашувнинг бошланғич таркиблар маълум   2 23:05Ла Лига. “Мальорка” – “Реал” баҳсининг асосий таркиблари эълон қилинди  14 23:006:1! "Зенит" "Ростов"ни "сочиб ташлади"  247 22:50Ибрагимович: "Ҳар бир муваффақиятли тўпни тўхтатиши учун Лукакуга 50 фунт таклиф қилганман"  5 22:40Гризманн МСГ триосидан кўп нарсани кутмоқда   3

Абдусамад Дўрмонов: "Пуришкин учун алоҳида режа тузмагандик" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Пуришкин учун алоҳида режа тузмагандик"

А ПРО-Лига 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Оқ-тепа" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов сайтимизга интервью берди.

- Абдусамад ака, аввало ғалаба билан табриклаймиз! Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Учрашувнинг дастлабки қисмида ўйинимиз қовушмади. Шундан келиб чиқиб, жамоамиз тактикасини ўзгартирдик. Биринчи бўлим ўрталарига келиб футболчиларимиз ташаббусга эга бўла бошлашди. Бизда вазиятлар юзага кела бошлади, пенальти ҳам тепдик, умуман олганда ўйиндаги устунлик биз томонга ўтди. Танаффусда жамоамиз мураббийлари билан футболчиларга иккинчи бўлимда ўйинга яна қўшиш лозимлигини, учрашувда ташаббусни қўлларига олишларини айтиб ўтдик.
Иккинчи бўлимда жамоамиз биринчи бўлимга қараганда кучлироқ ўйин кўрсатди. Вазиятлар юзага келди ва голлар киритдик.

- Жамоангизда пенальти тепиш вазифаси кимга юклатилган?

- Доим такрорлайман, бизда ким ўша вазиятда тайёр бўлса, масъулиятни бўйнига олса ўша футболчи тепади. Энди кўпроқ Тошпўлатов, Каримовлар бу ишни бажариб келишарди. Бугун Исломбек Каримов бу ишни амалга оширди, афсус гол бўлмади.

- Рақиблар томонидан намойиш этилаётган учрашувларни кузатиб боришингиз табиий. "Оқ-тепа" жамоасида Павел Пуришкин кетма-кет учрашувларда гол киритаётганлигини инобатга олсак, демак у хавфли футболчи саналади. Бугунги ўйинда айнан Пуришкинни "ёпиш" учун сизда алоҳида режа бор эдими?


- Ҳа тўғри айтдингиз, биз рақиблар ўтказаётган учрашувларни таҳлил қиламиз, кўриб чиқамиз ва уларнинг ўйинидан келиб чиқиб тактика танлаймиз. Павел Пуришкин ҳақида биламан, лекин бугун уни зарарсизлантириш учун бизда алоҳида режа йўқ эди. Бизда ҳозир ҳар бир чизиқда рақобат кучли, ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумчиларига муносиб қаршилик кўрсата олишмоқда.

Бугунги ғалаба билан Фарғона аҳини, барча "Нефтчи" мухлисларини табриклайман. Учрашувларга ташриф буюриб бизни қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, жамоамиз мухлислари навбатдаги учрашувларда ҳам стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришади.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+3   
11 сен 21:54:33
Oyatulloxon
Neftchini yoshlari qoyil!!! qogan o'yinlardayam shunaqa jonni berib o'ynasalarin Super ligaga albatta chiqamiz , bugun qaancha yoshu-qari uyiga xursaaand ketdi doim bizi ashaddiy muxlislarini shunaqa G'alabalar bilan mast qilib yurilar RAXMAT Bollar!!!
+3   
11 сен 21:26:02
☆Sadriddin☆
Bollarga xam raxmat moliyaviy qiyinchilik bo‘lsa xam jonini berib o‘ynashyapti
+2   
11 сен 21:48:53
Мехриддин Абдурахмонов
Омад Нефтчига. суперлига(агар шундай аташ лозим булса)га чикиш насиб этсин.
+2   
11 сен 21:36:38
AccessVirus
Milioner bo’lganimda Neftchiga yordam berardim (nasib qib qolar)
+2   
11 сен 21:34:51
AccessVirus
Asad maydonni mardi!
Gol urish uning dardi! (Degan ashula bo’lardi)
Neftchijon!!!
+2   
11 сен 21:32:40
AccessVirus
Aka uka Do’rmonovla mani eng yaxshi ko’rgan futbolchilarim edi
+1   
12 сен 10:06:04
Boymurod Neftchi
AccessVirus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Milioner bo’lganimda Neftchiga yordam berardim (nasib qib qolar)
Шу гапизни узиям ёрдам гап йук сизга худо хохласа кийинчиликлар хам утиб кетади.
+1   
12 сен 07:35:47
Arslon.
Мана мардлар деб шуларни айтса булади хеч канака пул олмай уйнашяпти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг