"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди

19 авг 2026, 08:04
"Ал Ҳилол" "Астон Вилла"га ҳужумчи Олли Уоткинс бўйича таклиф юборди.

Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Саудия клуби 30 ёшли форвард учун инглиз жамоасига бонусларни ҳисобга олган ҳолда 45 миллион евро таклиф қилган. Англиялик футболчининг ўзи ўтишга рози. Бироқ "Астон Вилла" футболчи бўйича берилган иккита таклифни рад этиб бўлди.

Аввалроқ ҳужумчи Карим Бензема шу ёз охиригача "Ал Ҳилол"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Унинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодлардан бири Уоткинс ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano