А Серия топ-клуби Каземирога даъвогар
28 янв 20:15
Янгиликлар
А Серия топ-клуби Каземирога даъвогар
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
"Рома" бразилиялик футболчини сотиб олишга қизиқмоқда. Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, Рим клуби 32 ёшли футболчини "Бока Хуниорс"га ўтишга яқин турган Леандро Паредесга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Каземиро жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 3 бор гол урган. "Реал" собиқ ярим ҳимоячисининг Transfermarkt'даги нархи – 12 млн евро. Футболчининг "қизил иблислар" билан тузган меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган, бироқ келишувни 1 йилга узайтириш имкониятини кўзда тутади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар