UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Перу, Венесуэла ва Парагвай терма жамоаларининг Америка Кубоги учун қайдномаси маълум  0 18:00Евро-2024. Руминия — Украина 1:0 (матнли трансляция)  4 17:55"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган  19 17:36Евро-2024. Руминия – Украина: Дрэгушин, Зинченко, Мудрик ва Довбик асосий таркибда!  3 17:30"Арал" – "Пахтакор" учрашуви Нукусда эмас, Тошкентда ўтказилади  16 17:09Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан"  8 16:59Кристан Эриксен Дания термаси рекордчисига айланди  0 16:33Расман: Серхио Рамоснинг "Севилья"даги фаолияти поёнига етди  4 16:14Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз  1 15:42Беллингем Европа чемпионати рекордини ўрнатди  2 15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  4 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  3 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  2 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  2

9 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким? Янгиликлар

9 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?

Мураббий соврин ютиш учун анчагина қийинчиликларни бошдан кечирган.

"Аталанта" бу мавсум ҳеч ким қила олмаган ишни қилди. Бергамо жамоаси Европа лигаси финалида мавсум давомида ажойиб ўйинлар кўрсатган ва умуман ютқазмаган "Байер"ни мағлуб этди. Хаби Алонсо шогирдлари еврокубок финалида дастлабки мағлубиятни қабул қилиб олишди.

Европа лигаси финали яна бир қатор жиҳат туфайли эсда қолди. Биринчиси: "Аталанта" ўз тарихида илк бор еврокубокни қўлга киритди, бундан ташқари бу мазкур клуб учун охирги 61 йил ичида биринчи соврин бўлди (1963 йилда "Аталанта" Италия кубогини қўлга киритганди). Иккинчи эсда қолган жиҳат: бу 66 ёшли Жан Пьеро Гасперинининг мураббийлик фаолиятидаги БИРИНЧИ соврин бўлди. 




Футбол мухлислари Гасперинини жуда яхши билишади. Унинг энг машҳур услуби 3-4-3, тезкор қанотлар – ва ҳужумкор футбол. "Аталанта" футбол ўйнашни яхши кўради ва рақибга ҳам ўйнашга имкон беради. Бу мавсум Бергамо клуби иштирокидаги 54 та ўйиннинг атиги 8 тасида 2 тадан кам гол урилди.

Аммо "Аталанта" узоқ вақт давомида ҳеч нима юта олмай келди. Жан Пьеро Гасперини жамоасига доим нимадир етишмасди.

"Аталанта" 2019/2020 йилги мавсумда Италия А серияси чемпиони бўлишга жуда яқин келганди, аммо "Ювентус"дан беш очко ортда қолиб, якунда учинчи ўринни эгаллаганди. Клуб учун марта Италия кубоги финалида ютқазди. Бу мавсум "Аталанта" айнан финалда "Ювентус"га ютқазди (0:1).

Бу вазият "Байер"нинг олдинги йилларига жуда ўхшаш. Леверкузен клуби узоқ муддат давомида соврин юта олмай келганди, ниҳоят бу йил Бундеслигада чемпион бўлишди. Финалда эса омад Гасперини жамоасига кулиб боқди. "Аталанта" "Байер"га шундай футбол таклиф қилдики, немис клуби бунга тайёр эмасди. Албатта фаолиятидаги энг яхши ўйинни намойиш этган Адемола Лукманни алоҳида кўрсатиш керак.




Бу соврин Гасперини учун фаолиятидаги биринчиси бўлди. У соврин юта олмаган пайтларда ҳам мураббийликни ташлаш ҳақида ўйламаган. Жан Пьеро ўз услубини сайқаллаштириб борди. Айнан Гасперини уч марказий ҳимоячи тактикасини ривожлантирган мураббийлардан бири. У 2003-2004 ва 2005-2006 йилларда "Кротоне"да шундай услубда ўйнаган.

Эътиборлиси Гасперини футболчилик фаолиятида А серияда "Пескара" сафида 29 ёшидагина дебют қилганди. 35 ёшида бутсаларини михга илган Жан Пьеро кейинги йил "Ювентус" академиясига мураббий бўлиб ишга киради. Ёш болалар билан ишлаш унга шунчалик ёқиб қолдики 9 йил давомида академияда фаолият олиб борди. 2003 йилдагина "Гасп" катталар футболига кўчиб ўтишга қарор қилди ва С1 Серияда иштирок этувчи "Кротоне" клубини биринчи йилнинг ўзида Б Серияга олиб чиқди.

"Кротоне"дан сўнг Гасперини "Женоа"га таклиф қилишган. Ушбу клуб билан мураббий бир йилнинг ўзида Б Сериядан А Серияга чиқди. Элитага қайтган илк мавсумда эса "Женоа" Гасперини бошчилигида 10-ўринни олди.



Генуя шаҳри жамоаси шунчаки ўртамиёна бўлмади, еврокубок учун даъвогарлардан бирига айланди. А Сериядаги иккинчи мавсумда "Женоа" 5-ўринни эгаллади ва Европа лигасига йўлланма олди. Гасперини қўл остида Доменико Кришито, Марко Боррьелло, Сальваторе Боккетти, Сократис Папастатопулос ва машҳур футболчилар ўзларини кўрсатишганди.

"Женоа"даги ажойиб мавсумлардан кейин "Интер"даги омадсизлик қарши олди. "Нерадзуррилар" бош мураббийи сифатида Гасперини 5 та ўйиндан 4 тасида ютқазди атиги 3 ой ишлади. "Интер"дан кетгач, Гасперини бир йилдан ортиқ вақт давомида ҳеч қаерда ишламади. "Палермо"даги фаолияти ҳам омадли чиқмади.

Омадсиз натижалар туфайли унинг мураббийлик фаолияти аста секин якунланиб бораётгандек туюлди, аммо ёрдамга яна ўша "Женоа" келди. Жан Пьеро 3 йилдан сўнг қадрдон клубига қайтди ва А Серияда олиб қолиш билан бирга генуяликларни еврокубокларга олиб чиқди. Шундан кейин 2016 йилда мураббий "Аталанта"га кўчиб ўтди ҳамда 2010-йиллар охири ва 2020-йиллар бошидаги Италиянинг энг кучли жамоаларидан бирини туза олди.

Жан Пьеро Гасперинининг фаолияти – агар ўз устингда ишлашда давом этсанг омад эртами-кеч барибир сенга кулиб боқишининг асл намунаси ҳисобланади. 66 ёшда фаолиятингдаги биринчи совринни ютиш, бу худди узоқ вақт қурғоқчиликдан сўнг сув тўла қудуққа етишдек гап.



Николай Егоричев тайёрлади

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

   
23 май 18:03:53
Abat Shinibekov
Forever Manchester United фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
nimagadir shu murabbiy ga top jamoalar qiziqmaydi
Усы тринерди МЮ га тринер кылып алып келиу керек Тен Хагтын орнына
   
23 май 17:18:50
Лутфулла
Kesh фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нарзулла Гуглович
Хахаха++
   
23 май 17:17:48
Kesh
Лутфулла фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Клуб учун марта Италия кубоги финалида ютқазди...бу нима дегани, гугул переводми?
Нарзулла Гуглович
   
23 май 17:17:24
Kesh
Лутфулла фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Клуб учун марта Италия кубоги финалида ютқазди...бу нима дегани, гугул переводми?
Нарзулла Гуллович
   
23 май 16:06:41
Лутфулла
Клуб учун марта Италия кубоги финалида ютқазди...бу нима дегани, гугул переводми?
   
23 май 15:10:49
Man_Utd Norin
O'rtamiyona murabbiylar orasida top Gasperini
   
23 май 14:49:40
Рахматилло Исманов
Тан олиш керак футболи жозибали Аталантани. Мураббий имзоси!
   
23 май 14:20:01
Forever Manchester United
nimagadir shu murabbiy ga top jamoalar qiziqmaydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика