UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  1 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  12 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  22 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  10 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  8 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  9 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  11 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  3 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  22

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Металлург"ни таслим этди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Металлург"ни таслим этди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" учрашуви мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

СЎҒДИЁНА – МЕТАЛЛУРГ 2:0 

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Руслан Серазитдинов, Шоҳруҳ Аъзамов, Найим Қосимов

Назоратчи: Бахтиёр Намазов

Комиссар: Алишер Файзиев

Гол: Жамшид Болтабоев 1, - 1:0 (Жасур Ҳасанов), Шоҳруз Норхонов 50, - 2:0 (Жавоҳир Қаҳрамонов)

“Сўғдиёна”: 27.Милан Митрович, 4.Элёр Орифов (63.Асилжон Бегимқулов 58'), 5.Аюбхон Нўъмонов (18.Дарко Станоевич 46'), 6. Искандар Шойқулов (15.Жасурбек Ҳакимов 80'), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (77.Саҳоб Рашидов 80'), 11.Жасур Ҳасанов, 17.Шаҳбоз Жўрабеков (28.Эргаш Исмоилов 43'), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 20.Баҳодир Насимов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 88.Муҳсин Бозоров.

"Металлург": 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 8.Саламат Кутибаев (11.Иван Нагаев 55'),  10.Шаҳзодбек Нурматов (15. Зоҳид Абдуллаев 55'), 14.Аброрбек Тошқўзиев (30.Иброҳим Ибрагимов 55'), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков,  28.Станислав Андреев, 55.Акбаржон Исматуллаев, 70.Муҳаммад Исаев,  90.Абдураҳмон Абдулҳақов (7. Руслан Розиев 84'), 98.Дамир Темиров 

Захира: 99. Владимир Вагин, 48.Дилшод Раҳматуллаев, 79.Бобур Давлатов, 80. Фарруҳжон Иброҳимов.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Абдулҳақов 12', Искандар Шойқулов 52'





МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. Жасур Ҳакимовнинг дарвоза томон берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

83. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар уюштиришмоқда.

75. Колаковичнинг бош билан берган зарбасини Турсунбоев эгаллаб олди.

73. Жиззахликлар олдинга ўтишмоқда. Жамоанинг бир неча ҳужумлари самарасиз бўлмоқда. 

60. ЗАРБА! Дамир Темировнинг кучли зарбасини Митрович қайтариб юборди.

55. "Металлург" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

Норхонов тўпни Қаҳрамоновга узатаётганда ўйиндан ташқари ҳолат бор экан. Бироқ қанот ҳаками буни кўрмади. Бу ўйинда VAR йўқ.

Акмал Турсунбоев тўпни ерлатиб жамоадошига узатди. Тўп йўлига Норхонов ғов бўлиб уни Жавоҳир Қаҳрамоновга узатди. Қаҳрамонов тўпни яна Шоҳрузга қайтарди ва ҳужумчи гол урди.

50. ГООООООООООООООЛ! Шоҳруз Норхонов ҳисобни иккитага оширди.




46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди. 

45+2. Дамир Темировнинг зарбасидан сўнг Милан Митрович тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо чизиқ устида тўхтатиб қолди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

41. ЗАРБА! Яна бир бор Жамшид Болтабоевдан зарба ва дарвозабон унинг зарбасини ушлаб олди.

Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

40. Ўйин темпи бироз тушгандек. Жамоалар асосан майдон марказида ўйнашмоқда.

32. "Металлург" бир неча марта ҳужумлар уюштирмоқда. Бироқ ҳозирча улардан наф чиқаролмаяпти.

27. Шоҳруз Норхонов бош билан зарба берди аммо бироз ноаниқ.

25. Жиззахлик мухлислар ўз суюклиларини тинимсиз қўллаб-қувватлашмоқда 

Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

21. Саламат Қутибоев рақибларидан ўтиб дарвоза томон бериб зарба берди. Аммо тўп бироз ноаниқ кетди.

9. ЗАРБА! Жамшид Болтабоев яна дарвоза томон кучли зарба йўллади аммо ноаниқ!

7. Ўйин темпи ўртача. Ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумларга ўтмоқда. 

1. ГОООООООООООЛ. Тезкор гол. "Сўғдиёна" учрашувда ҳисобни очди. Жасур Ҳасанов узатган тўпни Жамшид Болтабоев дарвозага йўллади - 1:0. 




Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 16:15да бошланади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика