UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Президент қарори билан Каттақўрғон шаҳрида футбол академияси қурилади  1 00:24Ироқ. Шерзод Темировнинг ягона голи "Арбил" клубига ғалаба тақдим этди. Футболчи ажойиб натижа қайд этмоқда  7 00:15Яйпанга катта футболни қайтариш ҳаракатлари бошланди  2 23:47Луис де ла Фуэнте: "Месси ва Роналду фаолиятини якунламасликлари керак"  0 23:18"Барселона", "Интер" ва "Боруссия" "Хайдук"нинг 18 ёшли ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 22:30"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  3 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  1 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  15 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  2 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  5 18:49Мбаппе жароҳат олди  7 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  6 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  7

24 апрелда Фарғонада учта ўйин бўлади Янгиликлар

24 апрелда Фарғонада учта ўйин бўлади

24 апрель, сешанба куни Ўзбекистон Суперлигасида 8-тур, ПРО-лигасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Шу куни Фарғона вилоятида бир йўла учта ўйин ўтказилади.

Суперлига
"Нефтчи" - "Металлург"

ПРО-лига
"Истиқлол" - "Динамо"
"Ифтихор" - "Ёзёвон"

Барчамизга маълумки Фарғона аҳли футболни севади. Бу ернинг асосий қисми "Нефтчи"га мухлислик қилади. Аммо "Истиқлол" мухлислари ҳам кўплаб топилади. "Ифтихор" ҳам мустасно эмас. Демак шу куни мухлислар учга бўлинишга мажбур бўлишади.

Агар ПРО-лиганинг икки ўйини эртароқ вақтга қўйиладиган бўлса, бу ўз-ўзидан иш вақтига тўғри келади. Шунда учршаув яна эски ҳолатда мухлисларсиз ўтади. Бунда сиз ўйинга келиш-келмаслик томошабинларнинг ўзида дейишингиз мумкин. Лекин бизнинг мақсадимиз футбол мухлисларини стадионларга қайтариш эмасми?


Хавфсизликнинг асосий қизми яъни ИИБ ходимлари Суперлига ўйинига жалб этилишини ҳисобга олсак қолган икки ўйинда муаммолар юзага келиб чиқиши мумкин. Табиийки бу ҳолат хавфсизлик талабга умуман жавоб бермайди.

Бизнинг мақсадимиз бир ҳудудда икки-уч ўйин бир кунда бўлмаслигидир. Биз ҳар бир ўйинни кўришга интиламиз. Шу сабабдан ҳам ПФЛдан шуни илтимос қилган бўлардикки навбатдаги ўйинларда бундай ҳолат юз бермасин.

Беҳруз Холиқов "Истиқлол" клуби матбуот котиби

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика