Майдон марказини назорат қилган сардор, “қуруқ” ўйин ўтказган посбон, “Арал”нинг илк мағлубиятига сабабчи бўлган мураббий. Пролигада 16-турнинг энг яхшилари аниқланди

Sherzod Nurmatov
23 авг 2026, 15:55
20-22 август кунлари Ўзбекистон Пролигасида 16-турдан ўрин олган 6 та ўйин бўлиб ўтди.

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.

Тур мураббийи — Фарҳод Нишонов (“Олимпик-MobiUz”)

“Олимпик-MobiUz” ортда қолган турда Пролига етакчиси “Арал” билан баҳс юритиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бунда жамоа бош мураббийи Фарҳод Нишоновнинг учрашув учун танлаган тактикаси катта ўрин тутди. Унинг шогирдлари майдонда ишончли ва мазмунли ўйин кўрсатди. Эътиборлиси, бу “Арал”нинг мавсумдаги илк мағлубияти бўлди. Шу тариқа, айнан Нишонов тур мураббийи сифатида эътироф этилди.

Pro liga eng yaxshi murabbiy копия (12).jpg

Тур футболчиси — Муҳаммадюсуф Мирқодиров (“Ғазалкент”)

“Ғазалкент” бу турда “Каттақўрғон” билан тўқнаш келиб, 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Бу муваффақиятда жамоа сардори Муҳаммадюсуф Мирқодировнинг ўрни беқиёс бўлди. У майдон марказини тўлиқ назорат қилди ва жамоасини олдинга бошлади. Бундан ташқари, 59-дақиқада жамоаси фойдасига пенальти ишлади. Шундай қилиб, 21 ёшли футболчи тур футболчиси номига лойиқ кўрилди.

Pro liga eng yaxshi futbolchi копия (11).jpg

Тур дарвозабони — Шаҳзод Шамсиддинов (“Лочин”)

“Лочин” бу турда Қаршида “ҚМУ Жайхун”ни меҳмон қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0). Бунда албатта дарвозабон Шаҳзод Шамсиддиновнинг ҳиссаси катта. Маҳоратли посбон бир қатор вазиятларда жамоас жонига ора кирди ва дарвозасини “қуруқ” сақлади. Шундай қилиб, айнан 29 ёшли Шамсиддинов Championat.asia талқинида тур дарвозабони деб топилди.

Pro liga eng yaxshi darvozabon копия (11).jpg

Тур голи — Диёр Тожиев (“Ғазалкент”)

Юқорида таъкидланганидек, “Ғазалкент” бу турда “Каттақўрғон”дан устун келди (4:2). “Каттақўрғон” ярим ҳимоячиси Диёр Тожиев 24-дақиқада ҳисобни тенглаштирувчи голни урди. У олис масофадан чап оёқдаги зарбаси орқали дарвоза пастки бурчагини муваффақиятли нишонга олди. Айнан шу гол турдаги энг чиройлиси сифатида қайд этилди.

Pro liga eng Tur goli копия (12).jpg

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›