"Зенит" – мамлакат чемпиони, Россия клублари эса еврокубокларга қайтмоқда"

Omonjon To`xtamirzayev
1 янв 2024
Андрей Аршавин кириб келган янги 2024 йилдан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

– Кириб келган янги йил билан табриклайман! Барчани спорт билан шуғулланишга, соғлом турмуш тарзига амал қилишга, мусобақаларда иштирок этиш ва совринларни қўлга киритиш ҳамда саломат бўлиб қолишингизни тилайман.

– Сиз учун идеал 2024 йил?
– "Зенит" – мамлакат чемпиони, Россия клублари эса еврокубокларга қайтмоқда, – деди "Зенит" ва Россия термаси собиқ футболчиси

Санкт-Петербург клуби сўнгги 5 йилда Россия чемпионлигини қўлга киритган. Бу мавсум жамоа 18 турдан кейин Мир РПЛда 2-ўринни эгаллаб турибди ва етакчи "Краснодар"дан 2 очкога ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ва клублари ФИФА ва УЕФА мусобақаларидан 2022 йилда четлатилганди. 


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: Матч ТВ