

"Менимча, "Челси"дан кетганида Лукаку ноҳақ эди. Ҳаммаси яхши экан, нега унда "Челси"дан кетди? Бундай пайтда пул деб жавоб бериш табиий ҳолатдек кўринади. Ҳозирда кўплаб топ-футболчилар ўзининг узоқ йиллик ҳурматини айнан пул сабабли тўкишмоқда. Аммо мен унинг фаолияти топ-даражага қайтишига ишонаман", - деди Зеедорф.
Лукаку айни дамда ижара асосида "Интер" таркибида ўйнамоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли.



