

"Жуда жиддий рақиб эди. "Лочин" бизни 0:2 ҳисобида мағлуб этганди. Машғулотларда "Лочин"ни ниманинг ҳисобига мағлуб этишимиз мумкинлиги тушунтирилди. Шукр, бугун ғалаба қозондик. Раҳбарият гуруҳдан чиқиш вазифасини қўйганди. Вазифа эса бажарилди. Йигитларга раҳмат", - деди Зайниддин Тожиев.
- Иккинчи бўлимнинг ярмидан сўнг жамоангиз ҳужумга ўтмай қўйди. Бунга нима сабаб бўлди? Футболчилар чарчаб қолдими ёки сиз шундай кўрсатма бердингизми?
- Ҳоҳлаймизми йўқми, чарчоқ сезилади. Йигитлар ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказишмоқда. Улар ҳали ёш. Бундай тақвимда ўйнашмаган. Бу табиий ҳол. Кимдир кичик жароҳат оляпти. Эртага шу масалани раҳбарият билан муҳокама қилмоқчимиз. Чарчоқ бор. Асосий таркибнинг 11 нафар аъзоси ва захирадан ўйинга қўшиладиган яна 3та футболчи энг катта "нагрузка"ни олмоқда. Ўйини "қуритиш" деган нарса йўқ эди, йигитлар ўйиндан келиб чиқиб шундай қарор қилишди.
- Жамоангиз гуруҳдан чиқиб бўлди. Учинчи турда ротация қиласизми?
- Ротация қилишга ҳаракат қиламиз. Лекин режа бўйича иш тутамиз.
- "Динамо"га қарши ғалаба клуб тарихидаги энг ёрқин ғалаба десак бўладими?
- Бўлади. "Динамо" Суперлига жамоаси ва ўтган мавсум медаллар учун курашди. Жамоа ўтган мавсумдагидек ўйнамоқда. Ёмғир туфайли ўйин кўпроқ курашларга боғлиқ бўлди. Курашларда рақибга енгилмадик. Учта имкониятимиз бор эди ва улардан тўғри фойдаланиб кетдик. Бошқа ўйинларда вазиятларимиз кўпроқ бўлди, аммо гол ура олмадик. Самарқанддаги учрашувда эса омадимиз келди ва барча имкониятларимиздан фойдаландик. Йигитлар тенгма-тенг курашишди. Футболчиларимизнинг потенциали юқори. Кейинги мавсумларда Суперлига жамоаларига рақобатбардош бўлишади.
- Плей-офф босқичида Суперлига жамоаларига қарши босимсиз ўйнайсизларми? Аҳир, дастлабки вазифа бажарилди ва Суперлига клуби мағлуб этилди.
- Вазифани бажардик. Биз буни уддаладик, энди ўзимизга бўлган ишонч янада ошади. Йигитлар ўзига ишониши, жуда муҳим. Уларда потенциал юқори, фақат ўзига ишониши керак. Хатоларни машғулотларда тўғрилай оламиз.
- Ҳамма барибир пулга қизиқади. "Ғазалкент" гуруҳдан чиққани учун мукофот пуллари бериладими?
- Йўқ. Бизда умуман мукофот пули йўқ. Бизнинг мақсадимиз йигитларни ривожлантириш. Клубдаги барча пуллар йигитларни ўстиришга сарфланади. Витаминизация, шароит ва бошқа нарсаларга. Ҳозирги шароитлар Суперлига клубларининг кўпидан яхшироқ. Мен ҳам кўп клубларда ўйнаганман, аммо мен тўп тепган даврда бундай шароитлар йўқ эди.



