"Ювентус" трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Браим Диасни ўз сафига қўшиб олмоқчи

29 авг 2026, 13:02
Ярим ҳимоячи Браим Диас ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ювентус" марокашлик футболчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби ярим ҳимоячининг трансферини расмийлаштириш учун “қаймоқранглилар” клуб вакиллари билан аллақачон боғланди.

Диаснинг трансфери "Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллеттининг шахсий истагидир. Бироқ муаммо шундаки, Браимнинг ўзи "Реал"да қолиш ниятида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano