

Бевосита трансфер 130 миллион еврога баҳоланмоқда: 105 миллион еврони мадридликлар қатъий белгиланган суммада тўлайди, яна 25 миллион евро бонус сифатида кўзда тутилган. Диоманде билан шартнома етти мавсумга — 2033 йил 30 июнгача мўлжалланган. Футболчининг маоши йилига солиқлардан кейин тахминан 7 миллион еврони ташкил этади ва клуб унинг маошига жами 98 миллион евро сарфлайди. Шу билан бирга, бу суммадан 49 миллион евро солиққа ўтади.
Шундай қилиб, "Реал"нинг келишув учун умумий харажатлари тахминан 230 миллион еврога етади, бу эса клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади.



