

20 ёшли францияликнинг 2029 йилгача мўлжалланган амалдаги шартномаси бор.
“Уоррен ҳозирча кетмоқчи эмас. У клубни тарк этиш ҳақида ўйлаш учун Парижга ҳаддан ташқари кўнгил қўйган. 20 ёшида унинг ҳисобида 187 та профессионал ўйин ва Франция терма жамоаси сафида 13 та баҳс бор. Камдан-кам клублар унга шунчалик кўп ўйин амалиёти тақдим эта оларди”, – дея хабар беришди футболчининг яқин атрофидагилар.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Заир-Эмери ушбу мавсум барча турнирларда 4 та учрашувда майдонга тушди.



