

"Diario Sport" маълумотига кўра, Ламин Ямаль 12 март, пайшанба куни ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб жамоа машғулотни ўтказиб юборган. Бироқ у тез орада яқинлашиб келаётган ўйинга тайёргарликни бошлаши кутилмоқда.
"Барселона" 15 март, якшанба куни Ла Лиганинг 28-тури доирасида "Севилья"ни қабул қилади.
Ямаль жорий мавсум 37 ўйинда иштирок этиб, 20 та гол урди ва 15 та голли пас узатди. Шунингдек, у "Ньюкасл"га қарши ўйинда ҳам гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.



