

Ушбу баҳсда каталонияликлар етакчиси Ламин Ямал жароҳат олди. Баҳсда испаниялик футболчи пеналтини амалга оширгандан кейин оёқ мушакларида оғриқ сезиб, голни ҳам нишонлай олмай майдонга ётиб олди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Ламинда тизза ости пайлари узилиб кетган бўлиши мумкин. Агар жароҳат нисбатан енгилроқ, яъни пай чўзилиши бўлса футболчи 2-3 ҳафтани майдон ортида, агар пай узилиши кузатилган бўлса 2 ойдан 4 ойгача жароҳатини даволаш билан ўтказади.



