

Майкл Кэррик шогирдлари рақибидан зарбалар бўйича 21:8, дарвоза томон аниқ зарбалар бўйича 5:4 ва кутилган голлар (xG) бўйича 1,81:1,26 устунлик қилди. Бироқ МЮ бу устунликни голга айлантира олмади.
"Халл" таркибида Семи Аджайи ва Нобель Мендидан голлар киритилди.
Ушбу мағлубият "Манчестер Юнайтед" учун бир нечта тарихий статистик натижаларни қайд этди:
"МЮ" АПЛ тарихида илк бор "Халл"дан мағлуб бўлди. Бунга қадар жамоалар ўртасидаги 10 та учрашувда манчестерликлар 8 марта ғалаба қозонган ва 2 марта дуранг ўйнаган.
Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" АПЛда илк бор мавсумнинг биринчи турида юқори дивизионга янги кўтарилган жамоага мағлуб бўлди.
Қайд этиш жоиз, "Халл" 2016/17 йилги мавсумдан кейин биринчи марта АПЛга қайтган.
"Халл" чемпионатда "Манчестер Юнайтед"ни сўнгги бор 1974 йил ноябрь ойида, иккинчи дивизионда мағлуб этган эди.



