Умарали Раҳмоналиев: "Барчаси яхши бўлди фақат натижадан ташқари. Испания ҳисобни сақлаб қолиш учун зич ҳимояланди"

Абдулвосит Бектемиров
25 июл 2024
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев Испания қарши кечган (1:2) дастлабки учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақида

- Мусобақани бошлаб олдик. Ўйин тенг курашларга бой бўлди. Умумий ўйинга баҳо берадиган бўлсак, барчаси яхши бўлди фақат натижадан ташқари.

- Ўзбекистон тарихидаги дебют бўлгани сабабли, сизларга бугун қанчалик қийин бўлди? Босим бўлдими?

- Бизда ҳеч қандай қандай ҳаяжон ҳам босим ҳам бўлгани йўқ. Аксинча Олимпиядадаги дебют ўйинимиз бўлгани учун биз учун қўшимча мотивация бўлди.

- Кейинги рақибларимиз ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Кейинги рақибларимиз ҳам кучли жамоалар ҳисобланишади, чунки улар ҳам олимпия ўйинларида иштирок этишмоқда. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- Ўйин сўнггида ҳужумга зўр бердик, аммо ҳисобни тенглаштира олмадик. Гол ура олмаганимизга нима сабаб бўлди? Испания ўйир сўнгида бундай зич ҳимояланишини кутганмидингиз?

- Майдонга ғалаба учун тушган эдик, шунинг учун сўнгги дақиқаларда бор эътиборимизни ҳужумга қаратдик. Зич ҳимояни ҳисобни сақлаб қолиш қўлланилади. Испания ҳам ушбу услубдан фойдаланди.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Абдулвосит БектемировMuallif
Manba: championat.asia