UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  0 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Умарали Раҳмоналиев: "Барчаси яхши бўлди фақат натижадан ташқари. Испания ҳисобни сақлаб қолиш учун зич ҳимояланди" Янгиликлар

Умарали Раҳмоналиев: "Барчаси яхши бўлди фақат натижадан ташқари. Испания ҳисобни сақлаб қолиш учун зич ҳимояланди"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев Испания қарши кечган (1:2) дастлабки учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақида

- Мусобақани бошлаб олдик. Ўйин тенг курашларга бой бўлди. Умумий ўйинга баҳо берадиган бўлсак, барчаси яхши бўлди фақат натижадан ташқари.

- Ўзбекистон тарихидаги дебют бўлгани сабабли, сизларга бугун қанчалик қийин бўлди? Босим бўлдими?

- Бизда ҳеч қандай қандай ҳаяжон ҳам босим ҳам бўлгани йўқ. Аксинча Олимпиядадаги дебют ўйинимиз бўлгани учун биз учун қўшимча мотивация бўлди.

- Кейинги рақибларимиз ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Кейинги рақибларимиз ҳам кучли жамоалар ҳисобланишади, чунки улар ҳам олимпия ўйинларида иштирок этишмоқда. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- Ўйин сўнггида ҳужумга зўр бердик, аммо ҳисобни тенглаштира олмадик. Гол ура олмаганимизга нима сабаб бўлди? Испания ўйир сўнгида бундай зич ҳимояланишини кутганмидингиз?

- Майдонга ғалаба учун тушган эдик, шунинг учун сўнгги дақиқаларда бор эътиборимизни ҳужумга қаратдик. Зич ҳимояни ҳисобни сақлаб қолиш қўлланилади. Испания ҳам ушбу услубдан фойдаланди.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика