

Айни пайтда мухлисларни стадионнинг янги мавсумга тайёр бўлиши қизиқтирмоқда. Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев интервью давомида бу саволга ҳам жавоб бериб ўтди.
"Ҳозир шунга ҳаракат қилиняпти. Биласизки, баъзи ҳолатлар табиий шароитга ҳам боғлиқ. Қишнинг совуғини келганидан хабарингиз бор. Имкон қадар ҳаракат қилинадики, "Андижон" жамоаси сарсон бўлмасин. Ўзга жамоалар майдонида кўп ўйинлар ўтказмасин. Балки 1-2 турларда бу нарса бўлиши мумкин. Ўз майдонимизда ўйнасак очко олишимиз осон кечади. Мавсум бошиданоқ ўз уйда тўп тепишга ҳаракат қиламиз",- дейди Улуғбек Мирзаев.



