Улуғбек Бакаев: "Иккинчи гол ҳисобланмади, кейин ҳисобланди. Ҳайронман"

23 авг 2026, 22:12
Суперлига 19-турдан ўрин олган "Нефтчи" – "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Фақат ўтказиб юборилган иккинчи гол бўйича кўпчиликнинг фикри қизиқ. Рақиб ўйинчиси дарвозабонимиз кўриш ҳафзасини ёпиб турганди. Аввалига гол ҳисобга олинмади, кейин инобатга олинди. Ҳайронман. Умуман олганда баҳсни яхши ўтказишни ва охиригача курашишни мақсад қилгандик. Афсус, мағлубиятга учрадик.

_JP88539.JPG

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›