Термизда бўлиб ўтиши керак бўлган “Сурхон” — “Пахтакор” ўйини стадион майсаси сабаб Тошкентда бўлиб ўтади

17 май 2026, 16:53
Бу ҳақда “Сурхон” клуби расмий баёнот берди.

“Ўзбекистон кубоги “G” гуруҳи 2-тури доирасидаги “Сурхон” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув дастлаб Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида жойлашган “Сурхон Арена” стадионида ўтказилиши белгиланган эди.

Бироқ стадион майсасининг ва функционал ҳолати қониқарсиз ҳолатга келиб қолганлиги ва майдон майсасини парваришлаш ишлари олиб борилиши сабабли ҳар икки клуб — “Сурхон” ва “Пахтакор” профессионал футбол клублари раҳбарияти ўзаро келишувга эришди.

Унга кўра, мазкур учрашув Тошкент шаҳрида жойлашган “Пахтакор Марказий Стадиони”да ўтказилиши режалаштирилди”, — дейилади клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Сурхон" матбуот хизмати