

"Сурхон" футбол клуби ижтимоий тармоқларда чиқарилаётган норасмий маълумотларга ишонмасликларини сўрайди. Саломовнинг 2020 йил 30 ноябрга қадар клуб билан шартномаси бор ва ушбу шартнома тугамангунга қадар клуб футболчини ҳеч қаерга қўйиб юбормайди!
Шу ўринда, "Сурхон" кечадан Тошкентда йиғилиб, ўз машғулотларини бошлади ва ушбу машғулотларда Шавкат Саломов ҳам иштирок этмоқда. "Сурхон" жамоаси тўғрисидаги расмий маълумотлар фақат клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилинади", - деб ёзилади "Сурхон" матбуот хизмати баёнотида.



