Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди

Оқил Абдубарноев
9 мар 2026
Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram канали муаллифи) ўз ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигаси 2-туридаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилиб чиқди.

 "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Фикримизча, "Қўқон-1912" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида қоида бузмоқда. У тўпга ўйнамай, рақибининг устига "сакрамоқда". Тўғри қарор – пенальти.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


❌✅ "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Ушбу вазиятни икки фазага бўламиз. Ҳаттоки "Қўқон-1912" ҳужумчиси офсайдда эмасди деб фарз қилганимизда ҳам, у ва "Пахтакор" ҳимоячиси ўртасидаги тўқнашув қоидабузарлик эмас. Тўғри, кичик "илмоқ" бор эди, аммо тўқнашув жуда енгил. Ҳужумчи ҳимоячининг қўлини ҳис қилиши билан йиқила бошлади. Бу ердаги энг идеал қарор - ўйинни давом эттириш.

Офсайд масаласига келсак: ВАР ҳакамлари "Қўқон-1912" ҳужумчисини офсайдда деб ҳисоблашди. Бироқ у ўзаро яқин жойлашганлари сабабли ўз рақибини қўриқлаш учун келган "Пахтакор" ҳимоячисига ҳеч қандай халақит бермади. "Қўқон-1912" ҳужумчиси "Пахтакор" ҳимоячисининг яккакурашга киришишига тўсқинлик қилмади ва унинг тўп сари ҳаракатини блокламади.

Мураккаб, комплекс вазият. Айтиш мумкинки, ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди ва бу хатолар якунда бир-бирини "ёпиб юборди", натижада якуний қарор тўғри бўлиб чиқди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Қўқон-1912" - "Пахтакор"

Бизнингча, ҳакам пенальти белгилаб тўғри қарор қабул қилган. "Пахтакор" ҳимоячиси тўпга ўйнашга улгурмай, рақибини чалиб йиқитди. Юқори тезликда бундай кичик тўқнашув ҳам етарли бўлади. Тўғри қарор - пенальти ва жарима майдончаси ичида тўпга ўйнашга ҳаракат қилаётганда рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун сариқ карточка.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


✅❓ "Машъал" - "Локомотив"

Аввало шуни таъкидлаб ўтамиз: ёмғир туфайли майдон унчалик яхши ҳолатда бўлмаса-да, бундай шароитда ўйин ўтказиш мумкин эди. Тўп муаммолар билан бўлса-да, майдон бўйлаб ҳаракатланмоқда. Ҳакам ва ўйин делегати учрашувни ўтказиш бўйича қарор қабул қилишган, уларга ишонмаслик учун асос йўқ.

Бевосита вазиятнинг ўзига келадиган бўлсак, катта эҳтимол билан тўп дарвоза чизиғидан майдонни тарк этган. Бошқа ракурсдаги такрорий лавҳалар йўқлиги сабабли буни текшира олмаймиз. Агар ёрдамчи ҳакам адашган деб фараз қилсак ҳам, ВАР ушбу вазиятга аралаша олмасди, чунки ҳуштак гол урилишидан аввалроқ чалинган эди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Машъал" - "Локомотив"

Фикримизча, ҳакам "Машъал" ҳимоячисини рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилгани учун майдондан четлатиб, тўғри қарор қабул қилган. "Локомотив" ҳужумчиси дарвозанинг тўғрисида турган эди, иккинчи ҳимоячи эса қизил карточка олган шеригини қўллаб-қувватлашга улгурмади.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Бунёдкор" - "Динамо"

"Динамо"нинг голи тўғри бекор қилинди. Қачонки тўп майдон чими ва дарвозабон танасининг исталган қисми орасида бўлса, дарвозабон тўпни назорат қиляпти деб ҳисобланади. Ҳакам голни инобатга олмай тўғри қарор чиқарган.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


 "Сўғдиёна" - "Насаф"

"Сўғдиёна" футболчиси тўп учун курашсиз ҳолатда рақибининг юзига тирсаги билан зарба берди. У тирсагининг ўткир қисми билан анча кучли зарба йўллади. ВАР эпизодга тўғри аралашди, бироқ бош ҳакам якунда қизил карточка кўрсатмасликка қарор қилиб, хатога йўл қўйди..

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ


"Сўғдиёна" - "Насаф"

"Насаф" дарвозасига пенальти ҳаққоний белгиланди. Ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб етиб кела олмагач, эҳтиётсизлик оқибатида қўполлик ишлатди.

ВИДЕОЛАВҲАНИ ТОМОША ҚИЛИШ



Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Championat.asia