Самарқанддаги стадион "ёнган" баҳсда "Динамо" ва "Пахтакор" дуранг ўйнади

Nozimov Nig'monxo'ja
25 авг 2026, 21:55
Суперлига 19-туридан жой эгаллаган "Динамо" – "Пахтакор" баҳси якунланди.

Суперлига

19-тур

"Динамо" – "Пахтакор" 1:1 LIVE

Гол: 60 - Ҳожимат Эркинов (Стефан Чинеду)

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Диёрбек Аманов

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Ринат Серазитдинов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

“Динамо”: 1.Эдем Неманов, 2.Артём Радаев, 3.Михаил Штефан, 8.Азиз Амонов (44.Абдуғафур Ҳайдаров, 67), 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (15.Расул Йўлдошев, 46), 24.Акбар Худойбердиев (19.Тигран Аванесян,57), 25.Ойбек Ўрмонжонов (4.Нурилло Тўхтасинов,67), 26.Марко Станоевич, 30.Харис Хайдаревич (77.Беҳрузбек Облақулов, 68), 37.Фирдавс Абдураҳмонов.

Захира: 71.Сарвар Каримов, 16.Амаду Думбуя, 17.Салим Мустафоев, 18.Рауль Жепаров,

“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов (7.Ҳожиакбар Алижонов, 90+2), 10.Акмал Мозговой, 11.Ҳожимат Эркинов (21.Башар Ресан, 76), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Шерзод Насруллаев, 50.Фламарион (17.Достонбек Ҳамдамов, 90+2), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 90.Стефан Чинеду ( 29.Айман Ҳуссайн,76).

Захира: 12.Владимир Назаров, 6.Сардор Мирқобилов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Муҳаммад-Бобур Каримов, 77.Ойбек Бозоров.

Огоҳлантириш: 45+2 - Азизбек Амонов, 45+2 - Абдурауф Бўриев, 45+3 - Иброҳим Ибрагимов, 58 - Ойбек Ўрмонжонов

Учрашув якунланди

90+6. Ресан кўпчиликни алдади ва рақиб майдончасининг ичида йиқилди. Танташев барчаси "тоза" эканлигини маълум қилди

Ҳакам иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берди

86. Ресан бугун ўзида эмасдек, яқиндагина майдонга тушган ярим ҳимоячи тўп учун курашмаяпти ҳам

85. ГОООЛ. Абдураҳмонов ҳисобни тенглаштирди. Ажойиб ҳужум ва ажойиб якун.

81. Ибрагимов Ресан 100 фоизлик вазият яратиб берди. Бироқ ироқлик ярим ҳимоячи 3 метрдан бўм-бўш дарвозага жойлай олмади.

73. Бўриевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди

73. Фламарион яқин масофадан кучли зарба йўллади. бироқ тўп ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

69. Ҳайдаровнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Қувватов қийинчилик билан бартараф этди

68. Чинеду яхши имкониятга эга бўлди ва зарба йўллади. Бироқ ноаниқ

photo_2026-08-25_21-28-47.jpg

65. ГОООЛ. Танташев узоқ давом этган баҳсдан сўнг ВАРдагилардан гол "тоза" деган хабарни олди. Эркинов ҳисобни очди. Чинедудан ассист.

Абрамов Ҳайдаров ва Облоқуловни майдонга туширмоқчи. Улар ҳужумни кучайтиришмоқчи. Балки Абрамов жамоаси таркорни кўриб, гол инобатга олинишини таҳмин қилаётган бўлса керак

62. Танташев ВАРдагилар билан суҳбатлашмоқда. Ҳозирча ҳакамлар бир қарорга келишмади. Ўйиндан ташқари ҳолат чизиғи чизилади ва ҳаммаси шундан сўнг аниқ бўлади. Чинеду офсайддами ёки йўқлиги ҳали маълум қилинмади

Катта эҳтимол бу вазият ҳозир ВАРда кўрилади. Кўрамиз бу сафар қандай қарор қабул қилинади

photo_2026-08-25_21-28-48.jpg

60. Учрашувда ҳисоб очилганди. Бироқ Ҳожиматнинг ушбу голи ҳам офсайд сабабли бекор қилинмоқда

53. "Пахтакор" рақиб майдончасига жуда яхши кириб борди. Бироқ сўнгги зарбани ҳеч ким бермади

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

43. Чинедунинг рақиб майдончасининг ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

42. Танташев ВАР маниторига борди ва қўполлик бўлган вазиятдан аввал Фирдавс қўли билан тўпга теккан экан

40. Қувватов Фирдавсга қарши қўполлик ишлатди. Ҳакам катта эҳтимол билан ҳозир ВАРни тинглайди. Сабаби қўполлик жарима майдончасининг ичида бўлган бўлиши мумкин

39. Мезбонлар жарима зарбасини яхши бажаришганди. Бироқ Ўрможоновнинг зарбасини дарвобон ушлаб олди

37. Чинеду бўш дарвозага гол уролмади. Гол бўлган тақдирда ҳам ҳакам ҳисобламас эди. Сабаби Эркинов офсайдда эди

27. "Шерлар"дан хавфли ҳужум. Майдон марказидан узатилган тўпга Ибрагимов етиб кела олмади.

27. Дастлаб Абдураҳмов рақиб майдончасига кириб борди ва зарба йўллади. Унинг зарбаси ҳимоячига тегди. Қайтган тўпни эса Ўрмонжонов эгаллаб олди ва зарба йўллади. Бу зарбага аниқлик етишмади

Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар устунлик қилишганди, бироқ сўнгги ўн дақиқа ичида мезбонларда бир қатор хавфли вазиятлар бўлмоқда

20. Абдураҳмонов гол урмоқда, бироқ Танташев голни инобатга олмади. Сабаби майдонда икки тўп эди

19. Сал қолса Мозговой ўз дарвозасига тўпни жойлаб қўйиши мумкин эди, Қувватов ишончли ҳаракат қилди

18. Энди Жумабоев узоқдан ўз омадини синаб кўрди. Бироқ тўп ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Бурчак зарбаси эса самарасиз амалга оширилди

13. Бу сафар Абдураҳмонов Қувватов дарвозасига зарба йўллади. Бу ерда Санжар ишончли ҳаракат қилди. Мезбонлар сўнгги 2 дақиқада уч мартта хавфли зарба йўллашди.

13. Навбатдаги хавфли зарба. Абдусаломовнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган кучли зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

12. Мезбонлар ҳам илк зарбасини дарвозага йўллашди. Амоновнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди. Учрашув анча қизиқ ўтмоқда

6. Меҳмонлар дастлабки 10 дақиқанинг ўзида иккита хавфли вазият яратди. Бу сафар Фламарион яқин масофадан зарба йўллади, Эдемдан сейв

4. Хожимат Эркинов рақиб майдонига кириб борди ва зарба йўллади. Бироқ унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

Учрашув бошланди!

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›