Sofascore. Нидерландия терма жамоаси аъзоси 10 балл олди. Бизнинг терма жамоадан энг юқори баҳо кимга насиб этди

9 июн 2026, 07:55
Кеча Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги назорат учрашувида Нидерландияга қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Учрашув Европа жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Sofascore нашри ушбу учрашув учун футболчиларга ўз баҳосини қўйди. Учрашувда дубл қайд этган Коди Гакпо 10 баҳога лойиқ кўрилди. Терма жамоамиздаги энг катта баҳони эса Игор Сергеев олди. Захирадан майдонга тушиб гол урган ҳужумчимизга нашр 7,6 баҳони қўйди. Терма жамоамиздаги энг паст баҳони эса Жаҳонгир Ўрозов олган. Ҳимоячи 5,8 баҳога лойиқ кўрилди.

Снимок экрана 2026-06-09 073145.pngСнимок экрана 2026-06-09 073125.png

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sofasocore

Сўнгги янгиликлар

Барча ›