Слот "Ливерпуль" антирекордини янгилади

16 май 2026, 09:05
"Ливерпуль" АПЛ 37-турида "Астон Вилла"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу мағлубият "Ливерпуль" учун жорий мавсумдаги барча турнирлар бўйича 20-мартаги мағлубият бўлди.

Шу тариқа, бош мураббий Арне Слот антирекорд ўрнатди ва клуб тарихида бир мавсумда 20 та мағлубиятга эришган биринчи мураббий бўлди.

Аввалги антирекорд эгаси Рафаэль Бенитес бўлиб, у 2004/05 ва 2009/10 мавсумларида 19 та мағлубият қайд этган.

2025/26 мавсумида Слот бошчилигидаги "Ливерпуль" АПЛда 12 та, Чемпионлар лигасида 5 та ўйинда мағлуб бўлган, шунингдек, Англия Кубоги, Англия Лига Кубоги ва Суперкубок ўйинларида ҳам бир мартадан ютқазган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta