Шуҳрат Игамбердиев: “Кейинги мавсумдаги мақсадимиз — кучли бешликка кириш”

Aslanov Jasurbek
25 окт 2026, 21:06
Пролиганинг 24-туридан ўрин олган “Пахтакор ФЖ” — “БухДУ” (0:3) учрашувидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Шуҳрат Игамбердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Шуҳрат ака, ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз... 

— Ўйин ҳақидаги фикрим — “БухДУ” жамоасига ғалаба керак эди, “Пахтакор Фарм”ни ютишимиз шарт эди. “Пахтакор Фарм”га ҳам раҳмат деймиз, муносиб қаршилик кўрсатишди. Кейинги ўйинларида омад тилаб қоламиз. Биринчи ўринда “БухДУ”га келганимдан кейин ўзгаришлар киритиб, худо хоҳласа, ғалабага мос равишда муносиб жамоа шакллантириш учун янада яхши ҳаракат қиламан.

— Иккинчи бўлимда иккита кетма-кет урилган голлар рақиб жамоанинг концентрацияси йўқолганининг ҳисобига бўлди деб ўйлайман. Лекин унгача бўлган катта вақт давомида ҳам, ундан кейин ҳам жамоа охирги чизиқда тўртта ҳимоячи билан ўйнаяпти. Деярли тенг даражада бўлган рақибга қарши тўртта ҳимоячи билан ўйнаш қай даражада тўғри? Яъни бундай тўқнашувлар асосан страйкерларни очиб бериши керак эмасми? 

— Ўйинда энг асосийси — ғалаба, қандай бўлмасин. Лекин нима деймиз, биз шу ўйинга алоҳида стратегияни танладикки, айнан ҳимояланиш, эътибор, зичлик, шу нуқтаи назардан, ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз, саволингизга жавоб — эътибор йўқолмагани ҳисобига биз ўша иккита голни урдик. Шунинг учун болаларга раҳмат, ўша кўрсатмани бажаришди.

— Охирги саволим: бу йилги “БухДУ”нинг Пролигадаги иштирокини қандай баҳолайсиз, истиқболда жамоани нима кутиб турибди?

 — Худо хоҳласа, кейинги мавсум бизда глобал ўзгаришлар бўлади. Бу мавсум энди биз бешта тур қолганда жамоани қабул қилиб қилдик. Шунга қарамасдан, вазифамиз — “БухДУ”ни Пролигада сақлаб қолиш. Лекин асосий эътиборимиз кейинги йил, янги мавсумда янги, рақобатбардош жамоа қуриш, мақсадимиз кучли бешликка кириш.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia