Саудия Арабистони Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказишини тасдиқлади

Iskandarov Abdulaziz
7 окт 2026, 22:59
Саудия Арабистони терма жамоаси 9–17 ноябрь кунларига белгиланган ФИФА ойнаси доирасида Ўзбекистон ҳамда Жанубий Кореяга қарши назорат учрашувларида майдонга тушади.

"Ar-Riyodiyah" нашри манбасига кўра, саудияликлар навбатдаги 31 кунлик танаффусдан сўнг пойтахт Ар-Риёдда ўқув-машғулот йиғинига киришади. Агар стадионни тайёрлаш бўйича барча ишлар ўз вақтида якунланса, Ўзбекистонга қарши баҳс Имом университети ўйингоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур ўртоқлик ўйинлари Саудия Арабистони учун 7 январдан 6 февралга қадар ўз уйидаги учта шаҳарда бўлиб ўтадиган 19-Осиё кубогига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Ar-Riyodiyah